Самарқанд юридик техникуми ўқувчилари МИБ фаолияти билан танишди
Пресс-тур тарзида ташкил этилган тадбирда ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари бандлигини таъминлаш, уларни катта ҳаёт остонасида ўз ўрнини топишига яқиндан кўмаклашишдек эзгу мақсад қамраб олинди.
Тадбир аввалида ўқувчилар бюронинг Самарқанд шаҳар бўлими фаолияти, бошқарманинг суриштирув ва маъмурий амалиёт, ахборот таъминоти ва қидирув ва мурожаатлар билан ишлаш шўъбалари фаолияти билан яқиндан танишди. Айниқса, давлат ижрочилари томонидан замонавий ахборот коммуникациялари имкониятларидан фойдаланилган ҳолда келаётган ариза ва шикоятларни қабул қилиш жараёнлари уларда катта қизиқиш уйғотди.
Шундан сўнг бошқарма мажлислар залида МИБ бошқармаси таркибий тармоқлар раҳбарлари ва Самарқанд шаҳар бўлими давлат ижрочилари иштирокида юридик техникумининг ўқитувчи ва ўқувчилари учун давра суҳбати ўтказилди. Унда Мажбурий ижро бюроси фаолияти, хизмат қабул қилиш талаблари бўйича тушунчалар берилди. Ўз ўрнида битирувчилар соҳага оид ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди.