Самарқандда 15 та ихтисослаштирилган мактаб очилди
- 06.09.2022 10:49
- 1379
- Таълим
Янги ўқув йилидан вилоятда 15 та Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар очилди. Жумладан, Қўшработ туманида 2 та, қолган туманларда биттадан ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилди (Жомбой ва Булунғур туманларидан ташқари).
Дастлаб ушбу мактабларга 35 мингдан ортиқ ўқувчи ҳужжат топширган бўлиб, улардан 5074 нафари 5-11-синфларга имтиҳон асосида саралаб олинди.
Шунингдек, 3 мингдан ортиқ талабгор ўқитувчиларнинг 560 нафари танлов асосида ишга олинди.
Куни кеча барча ихтисослаштирилган мактабларда “Билимлар куни” кенг нишонланиб, янги ўқув йили “Мустақиллик дарслари” билан бошланди.
Теглар:
Ихтисослаштирилган мактаблар
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа