Самарқандда 2 та қуёш фотоэлектр станцияси қурилади
- 07.01.2021 16:18
- 185
- Самарқанд
Уларнинг бирига Франциянинг «Total Eren SA» компанияси инвестор сифатида белгиланган. Нуробод туманида қуриладиган ушбу қуёш фотоэлектр станциясининг қуввати 100 МВт бўлади. Умумий қиймати 100 миллион доллар бўлган лойиҳа жорий йил октябрь ойида ишга туширилиши режалаштирилган. Лойиҳа доирасида 20 та янги иш ўрни яратилади.
Нуробод посёлкасидаги қуёш фотоэлектростанциясининг ташқи объектлари - 220 кВт кириш-чиқиш ҳаво электр тармоғи, кириш йўли, тўсиқ ва бошқалар 2022 йилга қадар 18 миллион доллар маблағ асосида қурилади.
Бундан ташқари, давлат хусусий шериклик асосида қуввати 200 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қурилади. 2021-2024 йилларга мўлжалланган 180 миллион долларлик ушбу лойиҳа Каттақўрғон туманида амалга оширилади.
Инвестиция дастурида «Самарқанд ГЭСлар каскади» унитар корхонаси (ГЭС-2Б)ни 2022 йилгача 21,7 миллион доллар маблағ асосида модернизация қилиш ҳам режалаштирилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа