Самарқандда 22 ёшли жувон 23 кунлик фарзандини сотаётганда қўлга олинди

Жорий йилнинг 3 июнь куни тахминан соат 15:30 ларда Самарқанд вилояти Пахтачи туманида яшовчи фуқаро 22 ёшли Н.Ё. ўзининг 2020 йил 11 майда туғилган 23 кунлик вояга етмаган чақалоқ фарзандини қонунга хилоф равишда Навоий шаҳрида яшовчи фуқаро Н.И.га 3.000.000 сўмга сотишга келишиб, чақалоғини сотиб, ушбу келишилган пулларни Навоий шаҳридаги “Навоий” жоме масжиди ёнида олган вақтида, ўтгазилган тезкор тадбир давомида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳри бўйича ИИО ФМБ 3-ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Н.Ё.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.