Самарқандда 35 нафар фуқаро карантиндан чиқди
- 30.03.2020 16:13
- 1770
- Самарқанд
Самарқанд вилоятида карантинда бўлган фуқаролар сони 4 минг 477 нафарни ташкил қилмоқда.
Бугун – 30 март куни 35 нафар фуқарода 14 кунлик карантин назорати тугади. Улар лаборатория тест синамаларидан қайта ўтказилганда, фуқароларнинг барчасидан олинган тест натижалари манфий жавобни кўрсатди. Шу боис бу шахслар стационар шароитидан уй шароитига ўтказилиб, яна 10 кунлик карантин шароитида кузатилади.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунга қадар вилоятимизда коронавирус инфекцияси қайд этилмади. Шунингдек, вилоятимизда эпидемиологик суруштирув ҳамда коронавирус инфекцияси тарқалиб кетишининг олдини олиш учун зарур профилактик чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- 2 соат аввал
- Таълим