Самарқандда 50 та банк хизматлари марказлари ўз фаолиятини бошлади

Марказий банк Самарқанд вилоят бош бошқармаси бошлиғи О.Тўхтаевнинг таъкидлашича, мамлакатимизда кечаётган пандемия даврида вилоятда 73 та банк филиаллари, 61 та валюта айирбошлаш шохобчаси, 84 та халқаро пул ўтказмалари шохобчаси, 103 та 24/7 режимда ишлайдиган шохобча карантин талабларига риоя қилган ҳолда ўз иш фаолиятларини доимий режимда олиб боришди.
Эпидемияга қарши кураш бўйича Самарқанд вилояти комиссиясининг 1 июндаги қарорига асосан 57 та банк хизматлари марказларининг 50 таси ўз иш фаолиятини бошлади.