Самарқандда адлия бошқармаси бошлиғи ўзгарди
Янги раҳбар ҳақида нималар маълум?
У тўрт йил (2017-2021 йилларда) Сурхондарё, уч йил (2021-2024 йилларда) Сирдарё вилояти адлия бошқармасида бошлиқ бўлган.
Унгача 2008-2017 йилларда Тошкент вилояти адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари бўлган.
1980 йилда Паст Дарғом туманида туғилган Салоҳиддин Улуғбекович Сатторов 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. 2008 йилгача Адлия вазирлигида турли вазифаларда ишлаган.
Рус ва инглиз тилларини биладиган 1-даражали адлия маслаҳатчиси 2017 йилда "Шуҳрат" медали билан тақдирланган.
Шу пайтгача Самарқанд вилояти адлия бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган Салоҳиддин Нуриев Қашқадарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолиятини давом эттиради.