Самарқандда бугун юридик техникумга тест синовлари бўлиб ўтди: 2 нафар абитуриент имтиҳондан четлатилди
Бугун Самарқанд вилояти юридик техникумига ўқишга кириш учун тест синовлари бўлиб ўтди. Имтиҳонлар икки навбатда олинди.
Давлат тест маркази вилоят бўлими хабарига кўра, 1-навбатда 540 нафар абитуриент қатнашиши керак эди, аммо 266 нафар абитуриент номаълум сабабларга кўра имтиҳонга келмади. Тест синовларига киришда 1 нафар абитуриент мобиль телефони олиб киришга урингани учун имтиҳондан четлатилди.
2-навбатда 496 нафар абитуриент имтиҳонга қатнашиши керак эди, бироқ 283 нафари қатнашмади. 1 нафар абитуриент мобиль телефондан фойдалангани учун имтиҳондан четлатилди.
Эслатиб ўтамиз: юридик техникумга 1036 нафар абитуриентдан ариза тушган бўлиб, улардан 300 нафари ўқишга қабул қилинади.
Хуршида Эрназарова.