Самарқандда Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг 25-сессияси ўтказилади
“Самарқанд вилоятининг туризм ва транспорт салоҳиятидан самарали фойдаланиш, вилоятни “Самарқанд – Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси” концепцияси асосида ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, “Самарқанд – Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси” тарғибот кампанияси йўлга қўйилади.
2026 йил 1 январгача тадбиркорлар:
- 4 юлдузли ва ундан юқори тоифагали меҳмонхона учун зарур товарларни олиб кирганда божхона божини тўлашдан;
- Самарқанд туристик марказида қурилиш учун “вақтинча олиб кириш” божхона режимига олиб кириладиган ускуналар учун даврий божхона тўловларини тўлашдан озод этилади.
2023 йилнинг 1-чорагида Самарқанд шаҳрида “Aviation & Logistics Forum” II халқаро авиация форуми ўтказилади.
Самарқанд туристик маркази ҳудудида чет эллик шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконлари ташкил этилади.
2023 йил 1 сентябргача шаҳарлараро ва халқаро автобус қатновлари ахборот технологиялари орқали йўлга қўйилади. Мазкур тизимда:
- чипталарни “Uzbus” платформасида харид қилиш тартиби;
- автобусларга GPS қурилмаларини ўрнатиш ҳамда мониторинг қилиш бўйича ягона платформа яратилади.
2023 йил 1 февралгача Аэропортда туризм ахборот маркази ташкил қилинади.
Маълумот учун: БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеянинг навбатдаги 25-сессиясини Самарқанд шаҳрида ўтказиш белгиланган.