Самарқандда чет тили ўқитувчиларига устама белгилаш бўйича тест синовлари бўлиб ўтмоқда
Самарқанд вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида чет тили ўқитувчиларининг базавий ойлик маошларига устама белгилаш бўйича тест синовлари бўлиб ўтмоқда.
Тест синовларини ўтказиш икки навбатда белгиланган бўлиб, бугун биринчи навбатда 105 нафар иштирокчидан 78 нафари имтиҳонга келди. Имтиҳон жараёнида 1 нафар ўқитувчи телефондан фойдаланишга урингани учун тест синовларидан четлатилди.
Самарқандда чет тили ўқитувчилари учун режалаштирилган тест синовлари 26-28 май кунлари бўлиб ўтади. Ушбу имтиҳонга 597 нафар талабгор томонидан ариза тушган.
Давлат тест маркази Самарқанд вилоят бўлими ахборот хизмати.