Самарқандда дезинфекция ишларини амалга оширувчи хусусий корхонада энг замонавий воситалар мавжуд
Йигирма йилдан буён фаолият олиб бораётган «Санитар хизмат» хусусий илмий ишлаб чиқариш корхонасининг асосий вазифаси ўз номидан ҳам маълум. Улар корхона ва ташкилотларда дезинфекция ишларини амалга ошириши баробарида, корхоналарни турли кемирувчи ҳашаротлардан тозалаш ишларини ҳам амалга ошириб келмоқда.
- Айни кунларда мамлакатимиздаги вазият туфайли дезинфекция ишларини амалга оширишни истовчи корхоналар сони кескин ошди, - дейди корхона раҳбари Сайёра Салимова. - Корхонамизда замонавий дезинфекция воситалари ҳамда жиҳозлари мавжуд. Хусусан, бинолар ичкариси учун иссиқ туманли, кўчалар учун совуқ туманли, уч метр узоқликкача бўлган масофани қамраб олувчи жиҳозларимиз бор. Айни кунларда ҳар куни 5-6 та объектда дезинфекция ишларини амалга оширмоқдамиз. Бир нечта маҳалла ва ташкилотларга хайрия мақсадида дезинфекция ишларини бепул амалга оширдик.
Таъкидлаш ўринлики, мазкур корхона хизматларига эҳтиёж сезган ташкилотлар унинг манзилини интернет саҳифаларидан топиши мумкин.
Г. МЎМИНОВА.