Самарқандда ҳуқуқшунос ишга тикланди
Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2023 йил 17 майдаги даъвогар Қ.З.ни жавобгар Самарқанд шаҳар “Мароқанд обод” ДУКга нисбатан ишга тиклаш тўғрисидаги ижро ҳужжати МИБнинг Самарқанд шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушди.
Бу ҳақда Zarnews.uz'га МИБнинг Самарқанд шаҳар бўлими давлат ижрочиси Дилшодбек Абдуғаниев маълумот берди.
Унда муассаса мансабдор шахсларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда даъвогар Қ.З.ни ишга тиклаш мажбурияти юклатилган.
Шунингдек, муассаса мансабдор шахслари ижро ҳужжатининг талабини бажармаган тақдирда Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик белгиланганлиги бўйича огоҳлантирилган. Шундан кейин, даъвогар муассасанинг ишга тиклаш тўғрисидаги буйруғи билан Самарқанд шаҳар “Мароқанд обод” ДУКга ҳуқуқшунос лавозимига ишга тикланган.
Шу тариқа, суд қарори ижроси ижро этилиб, ходимнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиши таъминланди.