Самарқандда иккинчи бор «SILK ROAD BAZAAR» фестивали ўтказилади
- 11.09.2019 14:45
- 191
- Самарқанд
Самарқанд шаҳрида жорий йилнинг 27-28 сентябрь кунлари қадим Шарқ бозорлари анъаналарини ўзида мужассамлаштирган «SILK ROAD BAZAAR» миллий ҳунармандчилик ва савдо фестивали ўтказилади.
Унда мамлакатимиз вилоятларидан келган ҳунармандлар ўз маҳсулотлари билан иштирок этади. Фестиваль доирасида савдо ярмаркалари ташкил этилиб, фольклор-этнографик жамоалар, эстрада хонандалари чиқишлари, театрлаштирилган томошалар намойиш қилинади.
Ўтган йилнинг 24-26 августида фестиваль илк марта ташкил этилганди.