Самарқандда ишга жойлаштириш ва сохта аттестатни тайёрлаб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Давлат хавфсизлиги хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда ИЖҚК Департаменти вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда фирибгарлик фаолиятини олдини олишга қаратилган тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида 1973 й.т. фуқаро “И.О.” ўзининг танишлари орқали маҳаллий фуқарони Пахтачи туман тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 900 АҚШ долларини пора тариқасида олаётган вақтида қўлга олинди.

Шунингдек, ўтказилган яна бир тадбирда Самарқанд шаҳрида туғилган фуқаролар “Ф.Ш” ва “А.Ш.” маҳаллий фуқарога 11-синфни тамомлаганлик тўғрисидаги аттестатни ХТБ тизимида ишловчи мансабдор шахслар орқали олиб бериш эвазига 300 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора тариқасида олаётган вақтида қўлга олинди.

Ҳозирда юқоридаги шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.