Самарқандда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар ҳолати Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари иштирокида муҳокама этилди

Кеча Самарқанд вилояти прокуратурасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва барвақт аниқлаш, бу борада йўл қўйилган хато ва камчиликлар Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари, 3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси Баҳриддин Валиев иштирокида муҳокама этилди.

Вилоят прокуратурасининг хабарига кўра, йиғилишда вилоятнинг барча сектор раҳбарлари, вилоят суди, давлат хавфсизлик хизмати, миллий гвардия, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ва МИБ, маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш ҳамда ёшлар ишлари агентлиги вилоят ҳудудий бошқармалари бошлиқлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг масъул ходимлари иштирок этди.

Йиғилишда жорий йилнинг ўтган даврида сектор раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги фаолияти сарҳисоб қилинди.

Танқидий руҳда ўтган муҳокамаларда жиноятчиликка қарши курашиш ва барвақт олдини олиш, «маҳаллабай» ишлаш тизимини тўғри йўлга қўйиш мақсадида ҳуқуқбузарликларни мунтазам таҳлил қилиб, амалий тадбирларни режали ва мақсадли олиб бориш, фаолиятда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш зарурлиги таъкидланди. Муҳокама қилинган масалалар юзасидан аниқ тавсиялар билдирилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.