Самарқандда “Lacetti” ва юк машинаси тўқнашуви оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
Жорий йил 19 июль куни соат тахминан 06:30 ларда Самарқанд шаҳри ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг 43-километрида ҳайдовчи, 38 ёшли А.З. бошқарувида бўлган “DAF ТЕ 95ХF” русумли автомашинасини “Бухоро-Тошкент” йўналиши бўйича бошқариб кетаётганида йўлнинг қарама-қарши томонидан ҳаракатланиб бораётган ҳайдовчи, 31 ёшли Ф.Х. бошқарувида бўлган “Lacetti” русумли автомашина билан тўқнашув содир бўлган.
Самарқанд вилоят ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида “Lacetti” русумли автомашина ҳайдовчиси Ф.Х. билан йўловчиси, 24 ёшли Э.Р.лар оғир тан жароҳатлари олиб, ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.