Самарқандда ноқонуний ортиб кетилаётган 2,3 тонна алюминий рангли метал парчалари аниқланди
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Бухоро-Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро С.Ф. бошқарувидаги ISUZU юк машинаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда назоратдан ўтказилган.
Натижада, автомашина юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, қиймати 21 миллион сўмлик, умумий оғирлиги 2 340 килограмм бўлган алюминий рангли металл парчалари яширилганлиги аниқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 июнда қабул қилинган «Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 425-сонли қарорига асосан, жисмоний шахслар ҳам металл парчаларини эркин нархларда «Ўзметкомбинат» ва «Ўзиккиламчиранглиметалл» акционерлик жамиятларига топширишлари мумкин.