Самарқандда «Ораста ва сариштали хонадон – қут-барака манбаи» шиори остида «Озодалик ва ободлик» акциясига старт берилди
- 18.03.2019 20:53
- 168
- Самарқанд
Самарқанд вилоят хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан бугун - 18 мартдан бошланган «Озодалик ва ободлик» акциясида қатор чора-тадбирлар амалга оширилиши белгиланган.
Масалан, ушбу акция аҳоли хонадонларини намунали ҳолатга келтириш, озода ва саранжом-саришта тутиш кўникмасини шакллантириш, фуқароларнинг турмуш маданияти, мазкур жараёнларда маҳаллада яшовчи хотин-қизларнинг масъулияти ва дахлдорлигини ошириш мақсадида ташкил этилмоқда.
Акция март-апрель ойларида ўтказилиб, маҳаллаларда, ҳар бир хонадонда оммавий равишда ташкил этилади. Акция доирасида барча маҳаллалардаги ҳар бир хонадон кўздан кечирилади ва 5 баллик тизим асосида баҳоланади. Акцияда фаол қатнашган ва озодалиги бўйича юқори балл тўплаган хонадон соҳибалари фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.
Сайтимизни кузатиб боринг, бу ҳақда батафсил маълумотлар берамиз.