Самарқандда O’zLiDeP аъзоларининг сони 86 мингдан ошди
Мамлакатимизда тадбиркорликни қўллаб қувватлаш, соҳани ривожлантириш борасидаги ислоҳатлар боис халқимиз турмуш тарзида ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Ўрта ва кичик бизнесга кенг йўл очилиши эвазига соҳага кизиққувчилар сони кундан-кунга ортмоқда.
Марказий банк Самарқанд вилоят бош бошқармасидан олинган маълумотларга қараганда, 2018 йил давомида биргина Самарқанд вилоятида “Ҳар бир оила тадбиркор” давлат дастури доирасида 4000 га яқин фуқороларга 119 миллиард сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган. Жорий йилда мазкур давлат дастури доирасида 300 миллиард сўм миқдорида кредитлар ажратилиши кўзда тутилган.
Шу нуқтаи назардан, кейинги йилларда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон либерал демократик партиясининг хайрихоҳлари ва сафдошлари кўпаймоқда.
2019 йилнинг биринчи чораги якунига кўра, O’zLiDePнинг Самарқанд вилоятдаги аъзолари сони 86 193 нафарга етган. Уларнинг 48 344 нафари яъни 56,1 % ёшлардир. Партия аъзолари сони 2019 йилнинг январь ҳолатида 76 141 нафарни ташкил этган бўлиб, ўтган 3 ой мобайнида 10 052 нафарга кўпайган.
Бахтигул Қаршиева,
O’zLiDeP Самарқанд вилоят
Кенгаши матбуот котиби.