Самарқандда Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 8 та округ тузиш таклиф этилди

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг сессиясида вилоятда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш бўйича 8 та бир мандатли сайлов округини тузиш тўғрисида Марказий сайлов комиссиясига тақдимнома киритишга қарор қилинди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 27 октябрь куни ўтказиладиган ўтказиладиган Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов мажоритар-пропорционал тизим асосида ўтказилади.

Яъни, Қонунчилик палатасининг депутатларининг етмиш беш нафари бир мандатли сайлов округлари бўйича, етмиш беш нафари ягона сайлов округи бўйича сиёсий партияларга берилган овозларга мутаносиб равишда партия рўйхати асосида сайланади.