Самарқандда қўшма корхона фойдасига 120 миллион сўм қарздорлик ундирилди
- 06.05.2021 18:07
- 59
- Иқтисодиёт
Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 19 январдаги суд ҳужжатида “Kattaqo`rg`onpaxtamash” масъулияти чекланган жамиятидан “Samarkand-NPK” қўшма корхонасига 100 миллион 868 минг сўм асосий қарз ва 20 миллион сўм пеня ундириш белгиланган.
Мазкур ҳужжат Мажбурий ижро бюроси Каттақўрғон шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритиш қўзғатилиб, томонларга юборилган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли банкдаги ҳисоб-рақамига давлат ижрочисининг қарорига асосан банд солинган ва унга тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида мутасаlди сўров хатлари юборилган.
Ушбу ижро ҳужжати бўйича жавобгардан “Samarkand-NPK” қўшма корхонаси фойдасига 100 868 минг сўм асосий қарз ва 20 миллион сўм пеня тўлиқ ундирилди.
Мажбурий ижро бюроси Каттақўрғон шаҳар бўлими.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш - бош мақсадимиз
- 54 дақиқа аввал
- Самарқанд
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!