Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда спортчи аёллар беллашди

Самарқанд вилоят хотин-қизлар қўмитаси ҳамда жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган фестивалда 16 жамоа вакиллари спортнинг волейбол, енгил атлетика, стол тенниси, гимнастрада каби еттита тури бўйича беллашди.

Фестиваль якунига кўра, волейбол бўйича Пахтачи тумани вакиллари биринчи бўлган бўлса, гимнастрада бўйича Нарпай тумани вакиллари шоҳсупанинг энг юқори ўрнини эгаллади.

Енгил атлетика бўйича 25-35 ёшлилар ўртасидаги 800 метр масофага югуриш ва узунликка сакраш бўйича пахтачилик З.Зугуровага тенг келадигани топилмади. 36 ва ундан юқори  ёшдаги 400 метрга узунликка сакрашда иштихонлик А.Гадоева, югуришда эса ургутлик Г.Муҳаммадиева ғолиб бўлди. Стол тенниси баҳсида Самарқанд шаҳридан И.Цой ва М.Бобоева барчадан устун эканини кўрсатди.  Шахматда эса Жомбой тумани вакиласи Ф.Муртазаева иштирокчиларни доғда қолдирган бўлса, тўсиқлар оша югуришда нурободлик Н.Дўстбоева ва нарпайлик М.Халилова эпчилликларини намойиш этди. Дартс бўйича ўтказилган беллашувда Каттақўрғон шаҳридан Р.Тожиева мерганлигини яна бир бор исботлади.