Самарқандда туризм ойлиги эълон қилинди
Бу ҳақда вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Рустам Қобилов маълум қилди
“Янги йилни саёҳат билан бошланг!” шиори остида ўтказилаётган ойлик 2021 йилнинг 31 декабридан 2022 йил 31 январигача давом этади.
Вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси ахборот хизматининг Zarnews`га хабар берешича, бундан мақсад - аҳолини саёҳатларга жалб этиш орқали ички туризмни ривожлантириш. Ойлик давомида вилоятдаги умумий овқатланиш шохобчалари, туристик транспорт хизмати, жойлаштириш воситалари ҳамда туристик фирмалар томонидан саёҳат дастурларига 22 фоизгача чегирмалар жорий этилади.
Чегирмалар билан вилоят туризм ва спорт бош бошқармасининг Samarkand.travel расмий канали орқали танишишингиз мумкин.