Самарқандда "Янги Ўзбекистон стратегияси" китобининг тақдимоти бўлиб ўтмоқда

Айни пайтда: Пушкин номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида давлатимиз раҳбари томонидан чоп этилган “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобининг тақдимоти бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилоят филиали ҳамда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, вилоят, шаҳар ва туман депутатлари, "Келажак лидерлари" клуби аъзолари иштирок этяпти.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Мехнат ва ижтимоий масалалар кумитаси раиси М.Ходжаева китобнинг мазмун-моҳияти ҳақида гапирди. Таъкидландики, мазкур китобда Янги Ўзбекистонни, шунингдек, Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш борасида амалга оширилаётган туб ўзгаришлар, олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва мақсади ҳамда устувор йўналишлари, миллий тараққиёт истиқболлари ҳақида фикр юритилган.
Мазкур китоб ўқувчиларда Янги Ўзбекистоннинг замонавий демократик қиёфаси қандай яратилаётгани, мамлакатни янги ривожланиш босқичига кўтариш учун белгилаб олинган стратегик йўл тўғрисида яхлит тасаввур ҳосил қилиш имконини беради.