Самарқандда замонавий типдаги “Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш бюро”си ташкил этилади
Самарқанд шаҳар, Садриддин Айний кўчаси, 2-уй манзилда замонавий типдаги “Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш бюро”си ташкил этилади.
Норасмий фаолият юритиб келаётган вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказига юридик мақом берилиб, структураси ва штат бирликлари белгилаб олинди.
Халқаро тажрибани ўрганган ҳолда «фрееланcер» тизими жорий этилади. Бунда, вақтинчалик бир марталик иш излашда онлайн тизими орқали иш қидирувчилар қулай тарзда иш топиш имкониятига эга бўлади, шунингдек, айниқса, хотин-қизларнинг уй шароитида ишлаш имконияти пайдо бўлади;
Бюрода қўшимча равишда ижтимоий-маиший (ётоқхона, ошхона, сомсахона, сартарошхона пойабзал тузатиш устахонаси ва бошқалар) бино-иншоотлар қурилади.
Бундан ташқари, қурилиш ишларига мўлжалланган айрим асбоб ва ускуналарнинг вақтинчалик ижарага берилиши ҳам йўлга қўйилади.
А.Хафизов,
Самарқанд шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори в.б.