Самарқанддаги 1113 та таълим муассасасида ''Сўнгги қўнғироқ'' тадбирлари ўтказилди
- 25.05.2021 09:08
- 154
- Таълим
Якунига етаётган ўқув йилида вилоятдаги мавжуд мактабларда таълим олган 50 647 нафар ўқувчи 11-синфни битирмоқда.
Улар орасидан 50 нафарга яқини муддатидан олдин Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлардаги нуфузли олий таълим муассасаларининг талабалари бўлишга улгурди.
Ўқув йилини 571 нафар ўқувчи олтин, 71 нафар ўқувчи кумуш медаль билан битирмоқда.
Жомбой туманидаги 23-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтган тадбирда 4-, 9- ва 11-синф ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари иштирок этди. Мазкур мактабни жорий ўқув йилида 77 нафар ўғил-қиз битиряпти.
Тадбирда туман ҳокимлиги, халқ таълими бўлими вакиллари, фахрий ўқитувчилар ва бошқалар сўзга чиқиб, битирувчиларни қутлади.
Теглар:
Сўнгги қўнғироқ