Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Халқ таълими вазирлиги мактабларда “Сўнгги қўнғироқ”ни кўтаринки кайфиятда ва ортиқча харажатларсиз ўтказишни сўради

Маълумки, ҳар бир ўқув йили якунида 25 май куни барча мактабларда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари ташкил этилади.

Халқ таълими вазирлиги томонидан жорий йилда ҳам умумтаълим мактабларини битираётган 438 мингга яқин битирувчи учун мазкур тадбирни карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилди.

"Ота-оналар ва мактаб маъмуриятларидан ушбу тадбирни фарзандларимиз учун фақат ижобий кечинмалар билан эсланадиган қилиб, кўтаринки кайфиятда ўтказишни илтимос қиламиз. Шу билан бирга, жойларда турли эътирозларнинг олдини олиш мақсадида тадбирларни ортиқча харажатларсиз, хусусан, ўқувчилар орасида оилавий шароитидаги фарқни салбий кўрсатишга сабаб бўлиши мумкин бўлган турли хил алоҳида кийим-кечак, безак, совғалар ва шу кабиларга катта маблағ сарфламасдан бир-бирини қўллаб-қувватлаган ҳолда ўтказишларини сўраймиз", дейилади вазирлик мурожаатида.