Сўнгги қўнғироқ: "Илмни қадрланг, илмга интилинг"

Бугун барча шаҳар ва туманлардаги умумий ўрта таълим мактабларида шу шиор остида "Сўнгги қўнғироқ" тадбирлари бўлиб ўтди.

Хусусан, Самарқанд шаҳридаги информатика ва ахборот технологияларига ихтисослаштирилган 9-таянч мактабида ўтказилган тадбирда фахрий ўқитувчилар, ота-оналар, Девори кўндаланг, Бунёдкор, Масжиди қўнғироқдор маҳаллалари фаоллари, нуронийлар, шунингдек, мактабнинг собиқ битирувчилари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокимининг ўринбосари Хуршид Очилов Президентимизнинг мактаб битирувчиларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди,

битирувчиларни табриклаб,  келгусидаги ишларига омад тилади.

Ўқувчилар томонидан шеърлар, куй-қўшиқлар, бадиий саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Тадбирда мактаб ҳаётида фаол иштирок этаётган, шунингдек, одоб-ахлоқи, интилувчанлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган ўқувчиларнинг ота-оналарига “Энг фаол ота”, “Жонкуяр она”, “Масъулиятли ота-она”, “Аълочи ўқувчи отаси”, “Билимли қиз онаси” каби номинациялари бўйича ташаккурномалар берилди.

Шунингдек, 2022-2023-ўқув йили давомида намунали хулқ ва аъло баҳоларга ўқиб, энг юқори рейтинг кўрсаткичларига эришган иқтидорли битирувчилар тақдирланди.