Самарқанддаги чорвачилик йўналишидаги хўжаликлар ҳамда қорамоллар сони бугун яна ўзгарди

Кеча, 18 декабрь куни Zarnews.uz сайтида эълон қилинган “Самарқандда наслли қорамоллар сони нечта?” сарлавҳали мақола юзасидан “Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилояти бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.

“Самарқанд вилоятида чорвачиликнинг барча йўналишида 1574 та хўжалик юритувчи субъектлар фаолият юритмоқда. Шундан, қорамолчилик хўжаликлари 709 та, қўйчилик хўжаликлари 178 та, эчкичилик 7 та, йилқичилик 2 та, паррандачилик 199 та, балиқчилик 465 та ва қуёнчилик йўналишида 14 та хўжаликлар фаолият олиб бормоқда.

Вилоятда мавжуд 709 та қорамолчилик хўжаликларида 53 минг 353 бош чорва моллари боқилмоқда. Жорий йилда 100 дан ортиқ наслчилик йўналишидаги фермер хўжаликлари томонидан хориждан 1 минг 790 бош зотдор чорва моллари келтирилди.

Жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига вилоятда қорамолчилик йўналишида 111 та, қўйчилик йўналишида 8 та, паррандачилик йўналишида 12 та, қуёнчилик йўналишида 1 та ва асаларичилик йўналишида 1 та наслчилик хўжаликлари мавжуд бўлиб, қорамолчилик йўналишидаги наслчилик хўжаликларида 21 мингдан ортиқ наслли моллар парваришланмоқда”.

“Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилояти бошқармаси ахборот хизмати”.