Самарқанддаги колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкум тантанали тарзда никоҳдан ўтди
- 27.11.2021 11:48
- 690
- Самарқанд
Самарқанд шаҳридаги 38-сонли манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган С.Қ.га ўз эзгу ниятини амалга ошириш учун жазо муддатини ўтаётгани ҳам халал бермади. "Гап - ниятда", деб шунга айтишса керак.
У 2-сон ФҲДЁ бўлимига қонуний никоҳдан ўтиш мақсадида амалий ёрдам сўраб, мурожаат қилган. Унинг мурожаати ижобий ҳал қилиниб, фуқаролик ҳуқуқи таъминланган.
“Адашганларга хатоларини тўғрилаш учун имконият бериш халқимизга хос эзгу хислат ҳисобланади. Бу қадрият қонунчилигимизда ҳам ўз аксини топган.
Маҳкумнинг никоҳи ўзи жазо муддатини ўтаётган манзил колониясида Самарқанд шаҳар 2-сон ФҲДЁ бўлими томонидан тантанали равишда қайд қилинди ҳамда оилага никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома топширилди” дейилади Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизматининг Zarnews`га тақдим этган маълумотида.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа