Самарқанддаги халқ қабулхоналарига мурожаатлар йилнинг иккинчи чорагида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан камайган
Жорий йилнинг 2-чорагида вилоятдаги Халқ қабулхоналарига жисмоний ва юридик шахслардан 11000 та (2018 йил 2 чорагида 13444 та), шу жумладан вилоят Халқ қабулхонасига 2446 та мурожаат келиб тушган.
Шу жумладан, Самарқанд шаҳридаги Халқ қабулхонасига 921 та, Каттақўрғон туманидаги Халқ қабулхонасига 802 та, Оқдарё туманидаги Халқ қабулхонасига 774 та, Нарпай туманидаги халқ қабулхонасига 593 та, Каттақўрғон шаҳридаги халқ қабулхонасига 572 та, Иштихон туманидаги Халқ қабулхонасига 570 та, Самарқанд туманидаги Халқ қабулхонасига 557 та, Қўшработ туманидаги Халқ қабулхонасига 550 та, Пастдарғом туманидаги Халқ қабулхонасига эса 549 та мурожаат бўлган.
Бундан ташқари, Жомбой туманидаги халқ қабулхонасида 413 та, Нуробод туманидаги Халқ қабулхонасида 413 та, Пайариқ туманидаги Халқ қабулхонасида 412 та, Тойлоқ туманидаги Халқ қабулхонасида 383 та, Ургут туманидаги Халқ қабулхонасида 371 та, Пахтачи туманидаги Халқ қабулхонасида 361 та, Булунғур туманидаги халқ қабулхонасида 313 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари рўйхатга олинган.
Мурожаатларнинг (жами 11000 та) 5179 таси (47,5 фоизи) қаноатлантирилган, 4822 таси (39 фоизи) бўйича тушунтириш берилган, 119 таси рад этилган ва 849 та мурожаатлар тегишли ташкилотлар томонидан кўриб чиқилмоқда.
Мурожаатларни кўриб чиқишда давлат бошқаруви органлари ва тегишли ташкилотлар томонидан қатор қонунбузилиш ҳолатларига, хусусан, мурожаатларни ҳал қилишда юзаки кўриб чиқиш каби камчиликларга йўл қўйилмоқда.
2019 йилнинг 2-чорагида вилоятдаги Халқ қабулхоналари томонидан мурожаатлар билан ишлаш жараёнида йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан чиқарилган таклифлар натижасида 33 нафар раҳбар ва масъул ходимлар интизомий жазога, 8 нафари маъмурий жавобгарликка тортилган ҳамда 2 нафарининг меҳнат шартномалари бекор қилинган.
ЭСЛАТМА: «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонунинг 8-моддасига кўра, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш, агар уларнинг шундай хусусиятга эга бўлган илгариги мурожаати бўйича қарор қабул қилинган бўлса ва бу ҳақда уларга ушбу Қонунда белгиланган тартибда хабар қилинган бўлса, рад этилиши мумкин.
Юқорида кўрсатилган қонуннинг 23-модда, яъни мурожаатни кўриб чиққан давлат органининг мажбуриятларига кўра, мурожаатларга жавоблар, мумкин қадар, мурожаат этилган тилда баён қилинади, мурожаатда кўрсатилган ҳар бир масала бўйича важларни рад этувчи ёки тасдиқловчи аниқ асосларни (заруратга қараб қонун ҳужжатлари нормаларига ҳавола қилинган ҳолда) ўз ичига олган бўлиши керак.