Самарқандлик 17 нафар спортчи жаҳон чемпионати ва кубогида совриндор бўлди
- 13.04.2023 10:06
- 107
- Спорт
Москва шаҳрида қўл жанги бўйича 20 дан ортиқ давлатнинг ўсмир спортчилари ўртасида жаҳон чемпионати ва катталар ўртасида жаҳон кубоги мусобақалари бўлиб ўтди.
Мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилган 17 нафар самарқандлик спортчи 8 та олтин, 6 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди.
Турнир якунида ўзбекистонлик спортчилар умумжамоа ҳисобида жаҳон чемпионатида биринчи, кубок баҳсларида иккинчи ўринни эгаллади.
Теглар:
қўл жанги