Самарқандлик боксчилар Осиё чемпионатида саккизта медални қўлга киритди
- 03.11.2023 14:52
- 86
- Спорт
Қозоғистоннинг Астана шаҳрида ўсмирлар ва ёшлар ўртасида бокс бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақада вилоятимиздан 9 нафар боксчи юртимиз шарафини ҳимоя қилди.
Баҳслар натижасига кўра, самарқандлик боксчилар 2 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритди.
Совриндорлар билан танишинг.
Олтин медаль
-46 килограмм: Мафтуна Мусурмонова;
-57 килограмм: Севара Маматова.
Кумуш медаль
-48 килограмм: Гулсевар Ғаниева;
-75 килограмм: Санобар Бозорбоева.
Бронза медаль
-48 килограмм: Баҳора Абдураимова;
-60 килограмм: Рухшона Шакарова;
-57 килограмм: Суҳроб Раҳматуллаев;
-63 килограмм: Шоҳжаҳон Алишеров.
Теглар:
бокс
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ўзини-ўзи еб тугатиб қўядиган қўзиқорин
- Бугун, 18:14
- Ўқинг, қизиқ!
12 тур, 12 асар, 1 чемпион: Қўшработ тажрибаси
- Бугун, 17:45
- Жамият
Мактаб таълимида янги баҳолаш тизими нега муҳим?
- Бугун, 11:22
- Таълим