Самарқандлик икки дзюдочи – Давлат Бобонов олтин, Муҳаммадкарим Хуррамов кумуш медалга эга бўлди
- 08.04.2021 17:44
- 134
- Спорт

Аввал хабар берганимиздек, Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида Осиё-Океания чемпионати ўтказилмоқда.
Бугун мазкур нуфузли мусобақанинг кечки дастурида вилоятимизнинг яна икки вакили 90 килограмм вазн тоифасидаги баҳсларда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Давлат Бобонов финалда япониялик Шоичиро Мукаига қарши олтин медаль учун татамига чиқди. Ғалаба Бобонов 15 ўриндан 10 ўринга кўтарилишини билдиради. Мусобақада у Мукаини енгиб, олтин медалга эга чиқди.
Шунингдек, -100 килограмм вазндаги дзюдочимиз Муҳаммадкарим Хуррамов Осиё-Океания чемпионлиги учун япониялик Аарон Вольф билан тўқнаш келди. Афсуски, Муҳаммадкаримга ғалаба насиб этмади, у кумуш медаль билан кифояланди.
Бу натижалар билан иккала спортчимиз ҳам Токио Олимпиадаси йўлланмаси учун тўпланаётган очколарини ошириб олди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Маданий мухториятдан сиёсий мухторият сари
- 6 дақиқа аввал
- Маслаҳат
Туҳмат билан қамалган суд раиси оқланди
- 2 соат аввал
- Жиноят ва жазо
Бўлган воқеа: Қалдирғоч келди
- Бугун, 09:07
- Мутолаа
Самарқандда 69 та қизил тоифали мактаблар бор
- Кеча, 17:38
- Таълим