Самарқандлик тадбиркорлар Тожикистоннинг Хатлон вилояти ишбилармонлари билан ҳамкорлик қилади

Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасига Тожикистон Республикаси Хатлон вилояти Савдо-саноат палатаси раҳбари Фарҳод Сайфиддинов бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
Ташриф давомида Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Шерзод Қудратов ҳамда Фарҳод Сайфиддинов ўртасида иккип вилоятда ҳамкорликни янада ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, ишбилармон доира вакиллари ўртасида алоқаларни янада кенгайтириш юзасидан меморандум имзоланди.
Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси ахборот хизмати.