Самарқанднинг иқтисодий ўсиш нуқталари белгиланди: 2-ўсиш нуқтаси
- 01.03.2021 17:44
- 91
- Иқтисодиёт
“Бу йўналиш фармацевтика соҳасини ривожлантириш асосида белгиланган, - дейди Дилшод Шакарбоев. - Ҳозирда бу йўналишда 11 та корхона фаолият кўрсатаётган бўлса-да, 176,7 миллион долларлик тиббиёт ва фармацевтика маҳсулотлари импорт қилинмоқда.
Ушбу соҳани янада ривожлантириш, инновацион технологиялар асосида тиббиёт стандартларига жавоб берадиган медицина воситалари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш талаб этилмоқда. Тиббиёт воситаларига бўлган юқори талабни ҳисобга олиб, ҳудудий ривожлантириш дастурлари доирасида қиймати 436,9 миллиард сўмлик 5 та лойиҳа амалга оширилади. Натижада 700 дан ортиқ янги иш ўрни яратилади, импорт ўрнини босувчи 3,5 миллион долларлик маҳсулот ишлаб чиқарилади.
Масалан, “Ургут” эркин иқтисодий зонасида “Fortuna Urgut medical" МЧЖ томонидан дори-дармон воситалари ва тиббий буюмлар, "Libellius pharm" МЧЖ томонидан фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.