СамДЧТИда битирувчилари магистрлик ишларини онлайн ҳимоя қилмоқда

Жорий йилнинг 1 июнидан Самарқанд давлат чет тиллар институти магистрантлари битирув-малакавий ишларини ҳимоя қилишни бошлади.

Ҳимоялар бевосита ZOOM дастури орқали ташкил этилиб, магистрлар ўз уйларидан туриб, кўпи билан ҳар бир иштирокчи 10-15 дақиқа давомида илмий тадқиқод ишининг мазмун-моҳияти, янгилиги, фан тараққиётида аҳамиятлилик даражасини комиссия аъзоларига етказиб бермоқда.

Жараёнда магистрантларнинг гуруҳ раҳбарлари, илмий раҳбарлари, факультет деканлари, комиссия аъзолари, ҳатто ота-оналари ҳам онлайн тарзда иштирок этмоқда.

Ҳар куни онлайн тарзда 12 ёки 13 нафар магистрант ҳимоя ишини муваффақиятли топширмоқда. Уларнинг ичида ZOOM дастуридан фойдалана олмаётган ва ҳимояларда иштирок эта олмаган магистрлар ҳам мавжуд. Бу атиги 1 фоизни ташкил этади. Аммо ўша магистрантлар ҳам кейинги куни бўладиган ҳимояга жалб этилади ва ҳимоядан муваффақиятли ўтишига шароит яратиб берилади.

СамДЧТИ ахборот хизмати.