СамДТИ битирувчилари амалиётни кадрлар етишмайдиган ҳудудларда ўтамоқда
- 03.12.2020 17:00
- 587
- Таълим
Самарқанд давлат тиббиёт институтининг 5 ва 6-босқич талабалари талабалари амалиётни Самарқанд ва Навоий вилоятларида ўтайди.
Олийгоҳнинг 486 нафар талабаси амалиёт ўташ учун жойларга юборилди. Талабаларнинг амалий машғулотларини доимий назорат қилиш учун институт профессор-ўқитувчиларидан таркиб топган масъуллар тайинланди.
СамДТИ ректори Ж.Ризаев Қўшработ туманининг Жўш маҳалласида амалиёт ўтаётган талабалар билан учрашди, улар олиб бораётган фаолият билан танишди.
Амалиёт давомида талабалар тиббий кўрик ва даволаш ишларини амалга ошириш билан бирга аҳоли орасида юқумли бўлмаган касалликлар ҳақида ва унинг профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш, тўғри овқатланиш тамойилларини кундалик ҳаётга татбиқ қилиш, жисмоний фаоллик ва унинг аҳамияти каби мавзуларда тарғибот-ташвиқот ишларини ҳам олиб бормоқда.
СамДТИ ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- Бугун, 14:37
- Таълим