СамДТИ жамоаси 70 нафар эҳтиёжмандлардан ҳол сўради

2020 йил 27 март куни Самарқанд давлат тиббиёт институти раҳбарияти ташаббуси билан ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходимлари, профессор-ўқитувчилар ва ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотинингн кўнгилли ёшлари “Меҳрли қўллар” акциясини ўтказди.

Акция доирасида Самарқанд шаҳрида истиқомат қиладиган 70 нафар кам таъминланган ва якка-ёлғиз фуқаролар ҳолидан хабар олиниб, уларга антисептик воситалар жамланмаси ва юз ниқоблари тақдим этилди. Шунингдек, уйлари тўлиқ дезинфекция қилиниб, юқумли касалликларнинг олдини олиш ва ундан ҳимояланиш қоидалари тушунтирилди.

Одилбек АҲМЕДОВ.