СамДУ 2023 йил учун таянч докторантура, докторантура ва стажёр-тадқиқотчиликка ўқишга таклиф қилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги “Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 304-сонли қарорига мувофиқ, илмий даражали кадрлар тайёрлаш тизимида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ўқитиш бўйича Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети 2023 йил учун таянч докторантура (PhD), докторантура (DSc) ва стажёр-тадқиқотчиликка қуйидаги йўналишлар бўйича ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

* Ушбу ихтисосликка ажратилган квотанинг 1 нафари Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳайъатининг 2022 йил 29 апрелдаги 19-сон баёни билан тасдиқланган устувор йўналишлар бўйича хотин-қизлар учун ажратилган мақсадли квота.

Ҳужжатлар 2022 йил 15 октябргача қабул қилинади.

Таянч докторантурада (PhD) ўқишга талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни “PDF” шаклида тайёрлаб, олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштирувчи ягона электрон тизими (http://phd.mininnovation.uz) орқали рўйхатдан ўтган ҳолда юборади ҳамда илмий педагог кадрлар тайёрлаш бўлимига тақдим этадилар:
- ариза;
- қисқача биографик маълумот (объективка намуна 3.5 шакл бўйича ўзбекча ва русча шаклда);
- меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);
- олий таълим муассасаси магистратураси дипломи ёки олий маълумоти (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисида диплом нусхаси.
- нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек, уларнинг нусхалари (камида 1 та мақола ва 2 та тезис);
- паспорт нусхаси;
- Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси ҳужжати нусхаси (мавжуд бўлса);
- IELTS, TOEFL ёки бошқа тан олинган сертификатлар (мавжуд бўлса).

Докторантурада (DSc) ўқишга талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни “PDF” шаклида тайёрлаб, олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштирувчи ягона электрон тизими (http://phd.mininnovation.uz) орқали рўйхатдан ўтган ҳолда юборади ҳамда илмий педагог кадрлар тайёрлаш бўлимига тақдим этадилар:
- ариза;
- қисқача биографик маълумот (объективка, намуна бўйича 3.5 шакл, ўзбекча ва русча шаклда);
- меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);
- олий маълумоти, фан номзоди ёхуд фалсафа доктори (PhD) ёки хорижий давлатларда унга тенглаштирилган илмий даражага эга бўлганлиги тўғрисидаги диплом нусхаси;
- тадқиқот мавзуси бўйича илмий маъруза ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган докторлик диссертацияси режасининг
батафсил лойиҳаси;
- нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек, уларнинг нусхалари (камида 3 та мақола ва 2 та тезис);
- паспорт нусхаси;
- илмий ютуқлари (Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси ҳужжати нусхаси).

Докторантурага (DSc) ва стажёр-тадқиқотчиликка кириш учун суҳбат ҳамда таянч докторантурага (PhD) ўқиш учун талабгорлар мутахассислик ва чет тили (таълимнинг олдинги даражаларида ўрганилган хорижий тил) бўйича кириш имтиҳонлари 1 ноябрдан 25 ноябргача бўлган муддатда ўтказилади.

Батафсил маълумотлар www.samdu.uz сайтида мавжуд.

Манзил: Самарқанд шаҳри Университет хиёбони, 15. Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети илмий педагог кадрлар тайёрлаш бўлими.
Қўшимча маълумотлар учун телефон: +99866-240-38-47.

Реклама