СамДУ Каттақўрғон филиалининг талабалар турар жойи сентябрда фойдаланишга топширилиши маълум қилинди
Zarnews.uz сайтида “Самарқандда қурилаётган талабалар турар жойлари белгиланган муддатда фойдаланишга топшириладими?” мақоласига олий таълим муассасалари муносабат билдирганди, аммо СамДУ Каттақўрғон филиали негадир жим деган эдик. СамДУ Каттақўрғон филиали қурилаётган талабалар турар жойи ҳақида муносабат билдирди:
"Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали 2022-2023 йиллар мобайнида янги 500 ўринли ётоқхона қуришни режалаштирган бўлиб, ҳозирда ушбу талабалар турар жойи қурилиши “Жамшиджон универсал савдо” хусусий корхонаси томонидан олиб борилмоқда.
Буюртмачи Самарқанд вилояти хокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” ДУК билан “Жамшиджон универсал савдо” хусусий корхонаси ўртасида 2022 йил 29 апрель куни тузилган шартномага, қўшимча келишув шартномаларга асосан август ойида топширилиши кўрсатилиб ўтилган.
Самарқанд давлат унивеситетнинг Каттақўрғон филиали томонидан юборилган хатларга жавобан Самарқанд вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” ДУК томонидан 500 ўринли ётоқхона биносини муддатида топширилиши ёзма равишда маълум қилинган.
Ҳозирги кунда бинонинг том қисмини ёпиш ишлари, фасад ва ички қисмида пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Ётоқхона биносини сентябрь ойига топширилиши режалаштирилган".