СамДУ профессори “Ҳамид Олимжон ва Зулфия” асарини ёзди

Самарқанд давлат университетида Ҳамид Олимжоннинг 110 йиллигига бағишланган тадбир уюштирилди.

Тадбирда филология фанлари доктори, профессор Ҳотам Умуров шоир Ҳамид Олимжоннинг ҳаёти ва ижод йўли ҳақида талабаларга сўзлаб берди. Шунингдек, Ҳ.Умуров талабаларга тез кунларда "Ҳамид Олимжон ва Зулфия" номли асарини чоп этиб, тақдим қилишини билдирди.

Айни кунларда университетнинг филология факультетида шоир таваллудига бағишланган мушора ва бадиий кечалар бўлиб ўтмоқда.

Хуршида ЭРНАЗАРОВА.