СамВМИ Латвияда қўшма дастур бўйича шартнома имзолади

Самарқанд ветеринария медицинаси институти ректори бошчилигидаги делегация Латвияга йўл олди.

Латвия табиий фанлар ва технологиялар университети ректори, профессор Ирина Пилверенинг таклифига асосан амалга оширилган мазкур ташриф давомида томонлар ўртасида тузилган шартнома шартлари ижроси муҳокама этилиши, қўшма дастур асосида “Озиқ-овқат сифати ва инновациялар” бакалавриат таълим йўналишини ташкил этиш бўйича музокаралар  ўтказилади. Шунингдек, икки таълим муассасалари  профессор-ўқитувчиларининг маърузалар ўқиши, малака ошириш бўйича ҳамкорлик, ҳаммуаллифликда янги авлод дарсликларини яратиш, илмий тадқиқот ишларини олиб бориш юзасидан келишувларга эришиш назарда тутилган.

Ташрифнинг илк куни олийгоҳ ректорлар ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди. Унда 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб муассасалар билан 2+2 дастури асосида “Озиқ-овқат хавфсизлиги ва инновациялар” бакалавриат таълим йўналишини ташкил этиш бўйича шартнома лойиҳаси муҳокама қилинди. Томонлардан билдирилган таклифларни инобатга олинган ҳолда ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

СамВМИ ахборот хизмати.