Санаторий ва дам олиш уйларига йўлланмалар олиш тартиби қандай?
Ходим ўзига маъқул келган сантаторийни танлаб, касаба уюшмасига санаторийга йўлланма ажратиш бўйича ариза топширади.
Касаба уюшмаси қўмитаси ходимнинг аризасини қабул қилиб, санаторийга йўлланма олиш учун мурожаатларни рўйхатга олиш китобига (13-форма) киритиб, навбатга олади.
Касаба уюшмаси қўмитаси ходимга имтиёзли йўлланма олиш учун ҳисобидаги маблағдан келиб чиққан ҳолда юқори турувчи касаба уюшмалари ташкилотлари туман (шаҳар) кенгашларига буюртма беради.
Касаба уюшмалари ташкилотлари туман шаҳар кенгашлари буюртмани қабул қилади ва сўралган санаторийга йўлланмани ташкилотлар касаба уюшмаси қўмитаси ишончномасига асосан ажратади.
Ходим касаба уюшмаси қўмитасидан йўлланмани олиши учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
- ариза;
- тиббий маълумотнома;
- паспорт нусхаси;
- меҳнат дафтарчаси нусхаси;
- меҳнат таътили берилгани тўғрисидаги буйруқдан кўчирма;
- йўлланма қиймати тўлиқ ёки қисман тўлангани (йўлланма нархининг 45%) тўғрисидаги тўлов қоғози (квитанция).Ходим санаторий йўлланмаси ҳамда тиббиёт муассасасидан санаторийга тақдим этиш учун санаторий-курорт картасини олиб, санаторийга йўлланмада белгиланган кунда ташриф буюради.
Санаторий ходимни йўлланмаси ва паспорт маълумотларига асосан даволаш картасини очади ва тиббий кўрикдан ўтказади.
Тиббий кўрик хулосасисга асосан ходимга даволаш муалажалари ва таомнома белгиланади.
Ходим санаторийда 10-12 кун давомида соғломлаштирилади.
Ходим санаторий йўлланмасида белгиланган муддатда санаторийдан қайтади.
Ходим санаторийдан қайтгандан сўнг касаба уюшмаси қўмитасига санаторий йўлланмасининг қайтариш талонини тақдим этади.
Эслатиб ўтамиз:
- Имтиёзли йўлланмадан ҳар бир ходим 2 йилда бир марта, навбат билан, фойдаланиши мумкин.
- Ҳар бир ходим ўзининг ўрнига, 10 % йўлланмалар жамғармаси ҳисобидан, яқин қариндошлари (отаси, онаси, турмуш ўртоғи ва фарзанди) га сиҳатгоҳларга йўлланма олиб бериши мумкин.
- Даволаниш муддати: Зомин ва Оқтош сиҳатгоҳида - 10 кун, Ялта, Кисловодск - 14 кун, қолган сиҳатгоҳларда - 12 кун.
Ўзбекистон санаторийларидаги нарх-наво билан бу ерда танишишингиз мумкин.