Шавкат Мирзиёев: маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари мажлисларга чақирилмаслиги, ҳоким уларни ҳисоботлар билан "кўмиб ташламаслиги" лозим
- 15.01.2022 12:57
- 205
- Ўзбекистон
Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида айтилди.
"Уларнинг асосий вазифаси – ўз маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўрни яратиш, камбағалликни қисқартириш ва оилалар даромадини кўпайтиришдан иборат.
Бунинг учун, ҳоким ёрдамчилари ҳар қандай бюрократиядан холи бўлиши, ҳеч қайси ҳоким ёки раҳбар уларни мажлисларга чақирмаслиги, турли ҳисоботлар билан “кўмиб ташламаслиги” лозим.
Ҳокимлар улар учун фақат шароит яратиб бериши керак", деди давлатимиз раҳбари йиғилишда.
Теглар:
Ҳоким ёрдамчилари