Шавкат Мирзиёев Украина ва Эрон Президентларига ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Теҳрон шаҳри яқинида Украинанинг йўловчи самолёти қулаши оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Украина ва Эрон Президентларига ҳамдардлик мактублари йўллади.
Давлатимиз раҳбари марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бортида 170 нафар йўловчи бўлган Украинанинг “Boeing 737” самолёти Теҳрон халқаро аэропортида ҳалокатга учрагани ҳақида хабар берган эдик.