Шерзод Шерматов тарқатилган фотосуратлар бўйича ўз муносабатини билдирди

Ижтимоий тармоқларда мактабда ўқувчиларнинг соч узунлиги ўлчанаётганига оид фотосуратлар тарқатилган эди.

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ушбу фотосуратларга ўз муносабатини билдирди.

«Қош қўяман деб, кўз чиқариш… Афсуски, шу мақолнинг маъноси бугунги ижтимоий тармоқларда болаларни сочини чизғичда ўлчашга боғлиқ ҳолатни яхши тасвирласа керак. Ҳеч қайси топшириқда «болаларнинг сочини чизғичда ўлчаб, расмга олиб, телеграмда тарқатиш керак», деб ёзилмаган. Кимдир қаердадир жуда қаттиқ ишлаётганини кўрсатиш учун шундай қилган, шекилли…

Қани энди, таълим сифатини яхшилаш ва ўз малакасини ошириш бўйича қарорларни шунчалик жон куйдириб ижро этишса жойларда…», деб ёзади вазир.

Бунгача, Ўзбекистон Халқ таълим вазирлиги ўқувчиларнинг сочини ўлчаш ёки уларнинг ташқи кўринишини текшириш бўйича ҳудудий халқ таълими бошқармаларига ҳеч қандай топшириқ бермаганлигини маълум қилган эди.