Шимолий Корея етакчисининг синглиси АҚШ Тинч океани узра Пхеньян ракетасини ушлаб қолишини уруш эълонига тенглаштирди
Шимолий Корея етакчисининг синглиси, КХДР Марказий қўмитаси раҳбари ўринбосари Ким Е Чжон АҚШ ва Жанубий Кореянинг Пхеньяннинг ракета синовларига аралашиш бўйича ҳар қандай ҳарбий уринишини КХДР уруш эълон қилиш сифатида кўриши ҳақида огоҳлантирди.
“Агар стратегик қуролларни АҚШ юрисдикциясидан ташқаридаги очиқ денгизлар ва минтақада, атрофдаги давлатлар хавфсизлигига ҳеч қандай зарар етказмасдан синовдан ўтказишимиз ортидан тўхтатиб туриш каби ҳарбий реакция кузатилса, бу КХДРга очиқ-ойдин уруш эълон қилингани бўлади", деди Ким Е Чжон Корея марказий ахборот агентлиги томонидан эълон қилинган баёнотда.
Унинг сўзларига кўра, “намойишли ҳарбий ҳаракатлари” ва охирги пайтларда “қабул қилиб бўлмайдиган чегара”га етган Вашингтон ҳамда Сеулнинг ифодалари Пхеньяннинг “ажралмас реакцияси” учун шароит яратади.
“Аввал тушунтирилганидек, биз АҚШнинг нотинч ҳарбий фаолияти, Жанубий Корея қўғирчоқ ҳарбий кучлари ҳаракатини кузатиб борамиз ва қароримизга мувофиқ исталган вақтда тегишли, тезкор ва бостирувчи чоралар кўришга доимо тайёрмиз”, деди Ким Е Чжон.
"АҚШ ва Жанубий Корея вазиятни янада оғирлаштирадиган сўз ва ҳаракатлардан тийилиши керак", дея қўшимча қилди у.
Аввалроқ АҚШнинг Ҳинд-Тинч океани қўмондонлиги раҳбари адмирал Жон Аквилино агар Шимолий Корея Тинч океани томон қитъалараро баллистик ракета учирса, АҚШ уни дарҳол тутиб олишини маълум қилганди.