Шиша уй
80 квадрат метр майдонга эга шиша уй қуриш учун неча шиша шампан ичиш керак? Билмайсиз-а? Челябинс областида Течен қишлоғида яшовчи Ҳамидулла Ильчибаев эса билади.
У ичкиликка муккасидан кетган экан-да, деб ўйламанг. Ҳамма қатори ичиб туради, қўшнилари ҳам бўш келмайди. Хуллас, у ўйлаб қараса, гаражларда оз эмас-кўп эмас, 5 мингта шиша тўпланиб қолибди. Ильчибоев уларни қабул пунктида шампан шишасига алмаштирди. Қўшнилар жойни эгаллаб ётган шишалардан қутулишгани учун Ильчибоевга раҳмат айтишди. Ҳамидулла нима қилди, денг. Шампан шишаларидан одамлар ҳавас қиладиган уй қурди. Етмай қолган 4 мингта шишани бир рублдан сотиб олди, бир қисмини шаҳар ресторанлари совға қилди.
Уйнинг пойдевори мустаҳкам фундаментдан. Фундамент устида 100 миллиметрли темир брус каркаслар турибди.
"Девор эса шампан шишасидан – арақ, пиво, вино шишаларидан ҳам девор тиклаш мумкин эди, - дейди Ҳамидулла, - бироқ шампан шишаси деворга 164 та шампан шишаси кетади. Қурилиш бўйича экспертлар шиша уй барча қурилиш талабларига жавоб беришини таъкидладилар.
Ҳамидулланинг ғайриоддий уй қургани барчани қизиқтириб қўйди, деб ҳикоя қилади «Мир новостей» (2021 йил 22-сон) газетаси. Аввалига у шишадан ҳаммом қурмоқчи бўлди, унга атиги 5 404 та шиша сарфланди. Шишадан уй қурса бўлмасмикан?». Қишлоқ совети бу ғояни қўллаб-қувватлади: Ҳамидуллага 15 сотих ер ер ажратиб берди.
- Шиша ғиштдан кўра яхшироқ, - дейди у. – Беш марта енгил, 11 марта арзон.
Шиша уй унга бор-йўғи икки минг рублга тушибди. Арзон ва чиройли. Яна денг қишлоқ хонадонларида энди бўш шишалар жойни банд қилиб ётмайди.
Т.Шомуродов тайёрлади.