Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Шри-Ланкада яна битта портлаш содир бўлди

Пугода районида Шри-Ланканинг пойтахти Коломбо шаҳридан 40 км  узоқликда портлаш содир бўлди, деб хабар бермоқда ички ишлар ходимларининг маълумотларига таянган ҳолда News 1st.

Хабарда айтилишича, портлаш одамлар йўқ майдонда юз берган.

Қурбонлар ва талофат етган бинолар йўқ.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳодиса юзасидан тергов ўтказмоқда.

Эслатиб ўтамиз, якшанба куни Шри-Ланкада Пасха байрами арафасида ибодатхона ва меҳмонхоналарда кетма-кет  портлашлар юз берди, қурбонлар сони 359 нафар ва 500 тага яқин жиддий жароҳат олган жабрланувчилар бор.

Аввалроқ, Шри-Ланкада бир одам содир бўлган портлаш натижасида юзлаб одамларни қутқарган.